image

Хоразм жамоаси "Ўзбекистон кубоги" мусобақасининг III-ўрин соҳиби.

date_range05.05.2025, 18:46
 30-апрелдан 4-майгача кар ва заиф эшитувчилар ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон Кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 14 та жамоа 250 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун куч синашдилар.

Бугун мусобақанинг финал учрашувлари ўтказилиб учинчи ўрин учун беллашувда Хоразм вилояти жамоаси Андижон вилояти жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб мусобақа совриндори бўлдилар. Икромов Одамбой "Энг яхши дарвозабон" номинациясини қўлга киритди.
Маълумот ўрнида Хоразм вилояти шарафини ҳимоя қилиб келаётган ушбу жамоани тажрибали мураббий Отабек Раҳимов мураббийлик қилиб келмоқда.