Хоразмдаги UzXCMG заводининг давлатга тегишли 49 фоиздан ортиқ улуши сотувга қўйилди
date_range15.10.2026, 01:30
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган қурилиш ва махсус техника ишлаб чиқарувчи UzXCMG қўшма корхонасининг давлатга тегишли 49,07 фоиз улуши электрон ауционга чиқарилди. Ушбу улушнинг бошланғич нархи 140,53 миллиард сўм этиб белгиланган.Аукцион 2026-йил 19-октябр куни соат 10:00 да ўтказилиши режалаштирилган. Унда қатнашиш учун аризалар шу куни соат 09:00 гача қабул қилинади. Бошланғич нархнинг 3 фоизи, яъни 4,22 миллиард сўм миқдорида закалат тўлаш талаб этилади.
Харидорлар учун қандай шартлар бор?
Давлат улушини сотиб олувчиларга тўловни бўлиб-бўлиб амалга ошириш имконияти берилади. Харид қийматининг камида 50 фоизи олти ой ичида тўланса, қолган қисмини етти йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш мумкин. Агар маблағ олти ой ичида тўлиқ тўланса, харидорга 25 фоиз чегирма тақдим этилади.
Заводнинг молиявий ҳолати қандай?
2025-йилда корхона 29,95 миллиард сўм соф фойда олган. 2024-йилда эса 1,47 миллиард сўм зарар кўрган. Бироқ 2026-йилнинг биринчи чорагида корхона 1,39 миллиард сўм соф зарар қайд этган.
2026-йил 1-апрел ҳолатига кўра, заводнинг кредиторлик қарзи 248,34 миллиард сўм, дебиторлик қарзи эса 154,72 миллиард сўмни ташкил этган. Корхонада 159 нафар ходим ишлайди.
UzXCMG 2014-йилда Урганч шаҳрида ташкил этилган бўлиб, гидравлик экскаваторлар, қурилиш ва махсус техникалар ишлаб чиқариш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг














Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш