“Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали сайёр қабуллар ўтказди
date_range28.09.2024, 09:30
Бугунги кунда аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш долзарб вазифалардан биридир. Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 3-чораги давомида “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали “Боғоттумангаз” газ таъминоти бўлими раҳбарияти томонидан Боғот туманининг “Ўғизработ” , “Маънавият”, “Ўзгариш”, “Ҳунарманд”, “Гулзор”, “Наъмуна”, “Юксалиш”, “Боғзор” маҳаллаларида сайёр қабул ташкил этилди. Халқ билан мулоқотда бўлим бошлиғи А.Сапаров ҳамда туман газ таъминоти бўлими мутахассислари ушбу маҳаллаларда яшовчи аҳолининг мурожаатларига қулоқ тутишди.Сайёр қабул газ таъминоти бўлими ҳамда истеъмолчилар ўртасида таъсирчан ва самарали очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, унда фуқаролар ва тадбиркорлик субектлари вакиллари кўтарган масалалар эшитилиб, муаммолар тегишли тартибда жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.
Тадбир давомида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, истеъмолчиларнинг табиий газдан оқилона ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланиш, хонадонлардаги газ ускуналари ҳолатини кўрикдан ўтказиш бўйича тушунчалар берилди.
Қабулда иштирок этган фуқаролар томонидан суюлтирилган газнинг аҳоли хонадонларига етказилиш тартиби ва ИД-карталари орқали тарқатилиши, газ босими пастлиги ва табиий газ истеъмоли тўловлари масалалари бўйича мурожаатлар тингланди. Аҳолига амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунтиришлар бериш билан бирга мурожаатларга ижобий ечим топилди.
“Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали
матбуот хизмати
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш