image

Хоразмлик ўқувчи Болқон математика олимпиадасида бронза медални қўлга киритди

date_range13.05.2023, 02:56
Жорий йилнинг 8-13 май кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилаётган 40-Болқон математика олимпиадасида Урганч шаҳридаги 6-сонли ихтисослашган мактаб интернатининг 11-синф ўқувчиси Беҳзод Мақсудов бронза медални қўлга киритди. Халқаро олимпиадада дунёнинг турли давлатларидан келган 132 нафар иқтидорли ёш математиклар қатнашмоқда. Беҳзод Мақсудовга жорий йилнинг июл ойида Японияда ўтказиладиган 64-Халқаро математика олимпиадасида омад тилаймиз!