Хоразмлик Исроил Мадримов 8 март куни Чемпионлик камари учун жанг қилади.
date_range26.02.2024, 15:32
Исроил Мадримов ўсмирлар ўрта вазн тоифасида WБА йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвони учун Магомед Қурбонов билан жанг қилади. Бу ҳақда РКМ матбуот хизмати хабар берди. Жанг 2024 йилнинг 8 мартига белгиланган ва Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, бунгача камар америкалик боксчи Жермелл Чарлога тегишли бўлган, аммо дивизионни ўзгартиргач, у камардан маҳрум қилинганди. Магомед Қурбонов ҳисобида 25 та ғалаба бор, бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган. Қурбонов сўнгги жангини 2023-йил 6-май куни Екатеринбургда ўтказди. Унинг рақиби франсиялик боксчи Мишел Соро бўлиб, Қурбонов уни бўлинган қарор билан мағлуб этди.
Исроил Мадримов 9 марта ғалаба қозонган ва бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган. У охирги марта 2023-йилнинг 8-апрелида рингга чиққан. Кейин у якдил қарор билан америкалик боксчи Рафаел Игбоквени мағлуб этди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш