image

Янгиариқ туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

date_range14.10.2021, 11:59

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда "Даромад топишга кўмаклашиш" тамойили асосида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.




Янгиариқ туманида 117462 аҳоли мавжуд бўлиб, шундан меҳнат ресурслари 65645 нафарни, иқтисодий фаол аҳоли 50900 нафарни, турли соҳалар бўйича бандлиги таъминланган фуқаролар эса 45643 нафарни шунингдек, ишлаш истагидаги фуқаролар 5257 нафар бўлиб, ишсизлик даражаси 10,3 фоизни ташкил қилади.



Ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида ўтказилган меҳнат ярмаркасида тумандаги 58 та корҳона ва ташкилотлар  жами 194 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.



Шундан 76 та иш ўрни олий маъмумотли фуқаролар учун, 13 та ўрин ўрта махсус фуқаролар учун ва 105 та ўрин ўрта маълумотлилар учун тўғри келади.
Ярмаркада 87 нафар фуқаролар иштирок этиб, шундан 12 нафар фуқаролар  ўзларига мос иш ўринларига эга бўлдилар.


Янгиариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати