image

Урганч ва Хива шаҳри жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов орқали йўлкира ҳақини пластик карталар орқали тўлов қилишингиз мумкин

date_range21.01.2022, 14:52

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси ва «Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори» (АТТО) МЧЖ томонидан Урганч ва Хива шаҳри жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими ишга туширилди.



Энди йўловчилар автобусда йўлкира ҳақини тўлашда «АТТО» транспорт картасини махсус валидаторга теккизиши кифоя – зарур маблағ бир зумда ечиб олинади.


 «АТТО» транспорт картаси ҳисобини MyUzcard, Payme, Upay ва бошқа электрон тўлов тизимлари мобил иловалари, шунингдек, Paynet шаҳобчалари орқали тўлдириш мумкин.


Ҳозирги кунда 2022 йил март ойига қадар йўлкира ҳақини «АТТО» картаси орқали тўлаганда 10 фоиз чегирма берилади, яъни, 1000 сўм йўлкира ҳақи учун 900 сўм ечиб олинади.


Хурматли йўловчилар «АТТО» транспорт картасини Урганч шаҳрида Марказий деҳқон бозори шохбекати кассаларида ёки Хива шаҳар вокзалида махсус ташкил этилган шаҳобчадан сотиб олишингиз мумкин. 


Янги карта ҳисоби 5 минг сўмга тўлдирилган, йўловчилар фақат шу қийматни тўлайдилар. Юқоридагиларни жорий қилишдан асосий мақсаддимиз йўловчиларга қулайликлар яратиш ва яширин иқтисодиётни олдини олишдан иборат.

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати