Боғот туманида 277 мингдан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари экилади
date_range20.10.2026, 16:27
Боғот туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2026-йил кузги мавсумида 277,25 минг туп манзарали ва мевали дарахт, бута кўчатлари ҳамда қаламчалар экиш режалаштирилган.Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг 2026-йил 20-октябрдаги қарори билан туманнинг кузги мавсум учун “Яшил дастури” тасдиқланди. Дастурга мувофиқ, жорий йил декабр ойига қадар тумандаги яшиллик даражасини 15,8 фоизга етказиш белгиланган.
Шунингдек, иккита ҳудудда жами бир километр узунликдаги “Сояли сайр кўчаси”, иккита жамоатчилик боғи ҳамда “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида 0,3 гектар майдонда “Яшил боғ” ташкил этилади.
Режада иккита маҳаллада микроўрмонлар барпо этиш ҳам кўзда тутилган.
Кўкаламзорлаштириш ишлари туман ҳокимлиги, Маҳаллалар уюшмасининг туман бўлими, экология бўлими ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилади. Кўчатларнинг ҳудуд иқлими ва тупроқ шароитига мос турларини танлаш, уларни ўз вақтида суғориш ҳамда парваришлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Дастур маҳаллий буджет маблағлари, масъул ташкилотларнинг ўз маблағлари, ҳомийлик ва грант маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган.
Қарор 2026-йил 20-октябрда қабул қилинган ва шу кундан кучга кирган.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш