image

Хоразмда коронавирусга қарши ваксина олганлар сони 1,773,265 нафарга етди.

date_range09.11.2021, 16:10
Маълумки  эмлаш – пандемияни енгишдаги ягона чора эканлиги мутахассислар томонидан таъкидланиб келинмоқда. Мамлакатимиз бўйлаб, аҳолини босқичма-босқич коронавирусга қарши оммавий эмлаш жараёнлари олиб борилмоқда. 
 Сўнги кунларда вилоятимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари яна ортмоқда.  Бугунги кунга қадар вилоятимизда коронавирусга қарши режадаги  эмланадиган ахоли    сони 1172924 доза, шу жумладан  93160 доза AstraZeneca,   ZF-UZ-VAC2001 1817400 доза  Пфайзер, 82070 доза   СИНОВАК,  87000 доза  ва 27600 доза “СПУТНИК V” вакциналари олиб келинган.                 

2021 йил  8 ноябрь ҳолатига кўра, коронавирусга қарши эмланганлар сони 1773265 нафарни ташкил  этмоқда.  Шундан 65 ёшдан катталар сони 105382 нафар, тиббий ходимлар 47350 нафар,   мактаб ўқитувчилари  78747  нафар, МТМ ходимлари сони 36255  нафар, сурункали касалликлари бор бўлган фуқаролар сони 120571 нафар,   хуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари 14925 нафар  18 ёшдан катта бўлган фуқаролар— 1370035 нафарни ташкил  килмокда. 

Шу ўринда қайд этиш жоизки  эмлашдан мақсад, авваламбор касалликка чалинишни, асоратларини, шунингдек, бу касалликдан юзага келадиган ўлим ҳолатларини камайтиришдан иборат. Эмлаш натижасида организмда вирусга қарши антитаналар ҳосил бўлади, бу антитаналар организмга вирус тушганида касаллик чақириш даражасигача кўпайишга улгурмасдан уларни йўқотиш учун организмдаги иммун ҳужайраларни сафарбар этади. Натижада касалликка чалиниш эҳтимоли пасаяди, агарда касаллик юзага келган вазиятда ҳам енгил кечишини таъминлайди. Унутмаслик лозим фуқаролар белгиланган қоидаларга амал қилиш билан нафақат ўз саломатлигини асрайди  балки кенг тарқалаётган коронавирус инфекциясини жиловлашга ҳам муносиб ҳисса қўшади.
Шундай экан, коронавирусга қарши эмланинг ва бехавотир яшанг.

Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармаси  матбуот хизмати