image

Ҳасорасп туманидаги ер майдонини ноқонуний равишда 9500$ га сотмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди.

date_range18.10.2021, 15:53


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Р. ва М. “Б.” МФЙ раиси Г.Р. билан олдиндан тил бириктириб, маҳалла ҳудудидаги захирадаги 11 сотих экин ер майдонини фуқаро Д.га турар жой қуриш учун танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, эвазига олдиндан келишилган 9 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. 



Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.