image

Боғотлик шахматчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

date_range23.10.2021, 15:53


22 октябрь санасида Урганч шаҳрида шахмат спорт тури бўйича мактаб ўқувчиларининг Республика чемпионати вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Қизғин курашларга бой бўлган баҳсларда Боғот тумани 47-сон ИДУМ ўқувчилари Олимбоев Муҳаммаджон ва Олимбоева Ҳуснида, 6-сон мактаб ўқувчиси Раҳимбердиева Рухшона ва 2-сон мактаб ўқувчиси Каримов Муҳаммаджонлар фахрли 1-ўринни қўлга киритишиб, жорий йилнинг 3 ноябрь санасида бошланадиган Республика чемпионатига йўлланма олишди. 

Таълим тарбия бераётган мактаб жамоасини ва устозларига ташаккур билдирамиз! Боғот тумани жамоаси умумий ҳисобда биринчи ўринни олишди! У шбу ақл гимнастика соҳибларига Ўзбекистон чемпионатида омад тилаймиз!


БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ