image

Қўшкўпир туманида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

date_range17.10.2021, 18:35

“Қатағон қурбонлари - Ватан фидойилари” 



Бугун туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб- қуватлаш бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамкорлигида туман марказида жойлашган Халқ кутубхонаси биносида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
 


 

Тадбирда  фахрий нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этиб, улар ўртасида бўлиб ўтган суҳбатда қадриятларимиз,  миллий анъаналаримиз, илм-маърифат учун курашган ота-боболаримизнинг мард, жасур сифатлари, ҳарактери гавдаланди.




Адиб Абдулла Авлоний, Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон каби буюк аждодларимизнинг халқимиз маънавиятини ошириш, илм-маърифатли қилиш йўлидаги кўплаб асарлари тилга олинди.



ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ