После регистрации Вам будут предоставлены функции:
Войти с помощью соц. сетей
Ўзбекистон тарихида биринчи марта Президент омма олдида Фармонга имзо чекди.
▪️Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан “Заковат” клуби асосчиси Абдурасул Абдуллаевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи" унвони берилди.
Шунингдек, супер-чемпионга айланган Хоразм жамоасининг 3 нафари “Келажак бунёдкори” медали, 3 нафари “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
«Келажак бунёдкори» медали билан:▪️Жуманов Беҳзод Турсунбаевич - Гурлан туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси;▪️Ходжаев Навруз Азаматович - Урганч шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор;▪️Ходжаев Ферузбек Кахрамон ўғли - «Ишонч» дўконлар тармоғининг Хива филиали бошқарувчиси;
«Шуҳрат» медали билан:▪️Маткаримов Азамат Хурматович - Хива шаҳридаги Президент мактабининг информатика фани ўқитувчиси;▪️Тажиев Жамоладдин Нурлаевич - Хива шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор;▪️Ҳасанов Шодлик Бекпўлатович - Хоразм Маъмун академияси раисининг илмий ишлар бўйича ўринбосари.
Бепул обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликлар ва таклифларни олинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш