Ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини суратга олиб юборганларга пул тўланади.
date_range02.01.2022, 21:03
1 апрелдан бошлаб дарахтларни ноқонуний тарзда кесиш ҳолатлари тасвирланган фото ва видеоларни биринчи бўлиб юборган шахсларга БҲМнинг бир баравари (270 минг сўм) миқдорида пул мукофоти тўлаб берилади. Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларнинг маълумотлари ошкор қилинмайди.

2022 йил 1 апрелдан бошлаб дарахт кесишга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида фото ва видеоларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг бир бараварига (270 минг сўм) тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Бу президентнинг 31 декабрдаги фармонида ўз аксини топган.
Ҳужжатга кўра, аҳоли томонидан юборилган дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги сурат ва видеолар — махсус автоматлаштирилган техника воситалари орқали қайд этилган фотосурат ва видеоёзувларга тенглаштирилади. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳуқуқбузарлик тегишли органлар томонидан бевосита аниқлангандан сўнг, келиб тушган хабарлар бўйича рағбатлантириш амалга оширилмайди:
Давлат экология қўмитасига ИИВ ва Бош прокуратура билан биргаликда икки ойда давлат экологик назоратининг замонавий механизмларини жорий этиш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилди.
Давлат экология қўмитаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва ИИВ билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар қуйидагилар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган «Яшил макон» платформасини ишга туширади:

- рағбатлантириш ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланилади;
- ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича фотосурат, видеоёзув ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди;
- рағбатлантириш маблағлари ундириладиган жарималарнинг тегишли органлар ҳисобида қолдириладиган қисмидан қоплаб берилади.
Давлат экология қўмитасига ИИВ ва Бош прокуратура билан биргаликда икки ойда давлат экологик назоратининг замонавий механизмларини жорий этиш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилди.
Давлат экология қўмитаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва ИИВ билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар қуйидагилар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган «Яшил макон» платформасини ишга туширади:
- ҳудудларнинг тупроқ-иқлим хусусиятлари, уларда мавжуд дарахтлар сони, тури ва жойлашуви, шаҳарларнинг кўкаламзорлаштирилганлик даражаси;
- аниқ ҳудуд (туман (шаҳар), маҳалла ва ер участкаси) кесимида аҳолининг шахсий ташаббуси асосида дарахтлар экилиши мумкин бўлган манзиллар ва дарахтларнинг турлари;
- аниқ ҳудуд ва ҳар бир дарахт кесимида дарахтларни кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш учун берилган рухсатномалар;
- аниқ ҳудуд ва ҳар бир дарахт кесимида дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ва кўчириш бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва улар бўйича кўрилган чоралар.
Аввалроқ, ушбу ҳужжат билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий муддатсиз даврга узайтирилгани ҳақида ёзгандик.
Шунингдек, жарималар беш бараварга, табиатга етказилган зарар миқдори эса икки бараварга оширилди. Қолаверса, дарахтларни ҳар қандай ҳолатда кесиш ёки йўқ қилиш тўғрисида ҳукумат фармойишлари ва ҳокимлар қарорларини қабул қилиш тақиқланди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг

Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш