image

Хоразм вилоятидаги шаҳар ва туманлараро ҳаракатланаётган йўналишсиз енгил таксиларда йўл кира нархи аслида қандай бўлиши керак?

date_range05.02.2022, 01:22
Хоразм вилояти транспорт бошқармасининг берган маълумотларига асосланган (1 км = 200 сўмдан) ҳолда Хоразм вилоятидаги шаҳар ва туманлардаги енги таксиларнинг йўл кира нархларини ҳисоблаб чиқдик ва ушбу нархлар бир нафар йўловчи учун ҳисобланди. Унга кўра:

▪️Урганч туманидан - Урганч шаҳрига (4км) = 800 сўм;
▪️Янгиариқ туманидан - Урганч шаҳрига (25км) = 5000 сўм;
▪️Янгибозор туманидан - Урганч шаҳрига (18км) = 3600 сўм;
▪️Тупроққалъа туманидан - Урганч шаҳрига (86км) = 17200 сўм;
▪️Шовот туманидан - Урганч шаҳрига (38км) = 7600 сўм;
▪️Хонқа туманидан - Урганч шаҳрига (15км) = 3000 сўм;
▪️Хива шаҳридан - Урганч шаҳрига (25км) = 5000 сўм;
▪️Хива туманидан - Урганч шаҳрига (25км) = 5000 сўм;
▪️Гурлан туманидан - Урганч шаҳрига (36км) = 7200 сўм;
▪️Ҳазорасп туманидан - Урганч шаҳрига (56км) = 11200 сўм;
▪️Қўшкўпир туманидан - Урганч шаҳрига (25км) = 5000 сўм;
▪️Боғот туманидан - Урганч шаҳрига (30км) = 6000 сўм.

❗️Ушбу нархлар энг махимал ҳисоблаганда шундай қийматни ташкил қилади, яъни ҳайдовчилар ушбу кўрсатилган нархдан оширишга умуман ҳаққи йўқ ҳисобланади. Бироқ хизмат кўрсатувчи такси компанияларнинг рақобатидан келиб чиқиб ушбу нархлардан азрон қилиши мумкин.

‼️Агарда сиз енгил йўналишсиз такси хизматларидан фойдалансангиз ва сиздан юқорида кўрсатилган нархдан ошиқча пул сўралётган бўлса бу ҳолат юзасидан 71-202-22-55 ишонч рақамига қўнғироқ қилинг ва такси ҳизматларидаги нархларнинг арзонлашишига ўз ҳиссангизни қўшинг. Мазкур ҳолатларни назоратини эса мутасадди ташкилотлардан сўраб қоламиз.

*Маълумотлар Xorazmliklar.uz веб сайтининг шаҳсий таҳлиллари асосида тайёрланди.