image

Урганч туман ҳокимлиги кимдан нимани яширмоқчи?

date_range23.01.2024, 16:11
Урганч туман ҳокимлиги 2023 йил, 12-ноябрь куни Тиббиёт ходимлари куни байрами муносабати билан соҳа ҳодимларига 35 та мини печ сотиб олиш учун 35 млн сўм ажратиш тўғрисида фармойиш имзолаган. 
Гап бу ерда тиббиёт ҳодимларига олинган совғада эмас, туман ҳокимлиги мазкур вазиятда маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағни "Э-қарор" электрон тизимига ёпиқ ҳолда, тағин таркибида шаҳсга доир маълумотлар мавжуд деб жойлагани ҳақида кетмоқда. Ҳокимликларимиз шундай қилиб маҳаллий бюджет маблағлари қаерга сарфланаётганини яширган бир пайтда биз очиқлик сиёсатига қандай баҳо беришимиз мумкин?
П.С.: Халқнинг пули нимага сарфланаётганини биз билмайдиган яна нечта фармойишлар бор экан? Биз энди шу мавзудаги суриштирувларга қизғин киришамиз.