image

Янгиариқ туман ҳокимлигининг 1 йиллик ҳаражати ва қарздорликларни бартараф қилиши учун 492 млн сўм ажратилди.

date_range15.12.2021, 23:58

Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил III чорак даромадлар режасининг ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан маблағ
ажратиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,25-моддалари, Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси”нинг 126-моддасига ва халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгашининг 2021 йил 14 декабрдаги қарорига асосан:

- туман ҳокимлиги коммунал тўловлари учун 40 000 000 (қирқ миллион) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига;

- туман ҳокимлиги почта ҳаражатлари конверт, марка сотиб олиш учун 6 000 000 (олти миллион) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига;

- туман ҳокимлигига қоғоз ва канцтовар маҳсулотлари сотиб олиш ҳаражатлари учун 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига;

- туман ҳокимлиги мажлислар залига давлат раҳбари шиорларини ўрнатиш ҳаражатлари учун 6 500 000 (олти миллион беш юз минг) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига;

- туман ҳокими ва туман ҳокимлиги ходимларини хизмат сафари ҳаражатлари учун 10 000 000 (ўн миллион) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига;

- туман ҳокимлиги хизмат машиналарига аккумлятор ва автошиналар сотиб олиш ҳаражатлари учун 6 000 000 (олти миллион) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига;

- туман ҳокимлиги алоқа ва интернет хизматидан шаклланган қарздорликни қоплаш ҳаражатлари учун 5 000 000 (беш миллион) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил  12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириклар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган (23.03.2020 йил 02-1013-сонли) мажлис баёнининг 16-банди ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги аппаратининг гуруҳ раҳбарлари, барча мутахассислари, ишчи хизматчилар ҳамда техник ходимларга 100 фоиз миқдорида ойлик устама ва овқат пули тўлаш учун 60 000 000 (олтмиш миллион) сўм, иш берувчининг ажратмаси учун 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм жами 75 000 000 (етмиш беш миллион) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти ходимларига 100 фоиз миқдорида ойлик устама тўлаш учун 8 800 000 (саккиз миллион саккиз юз минг) сўм, иш берувчининг ажратмаси учун 2 200 000 (икки миллион икки юз минг) сўм жами 11 000 000 (ўн бир миллион) сўм маблағ Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти ҳисобига ҳамда туман ҳокимлигининг молия бўлими ходимларига 100 фоиз миқдорида устама тўлаш учун 22 000 000 (йигирма икки миллион) сўм, иш берувчининг ажратмаси учун 5 500 000 (беш миллион беш юз минг) сўм жами 27 500 000 (йигирма етти миллион беш юз минг) сўм маблағ туман молия бўлими ҳисобига, туман ғазначилик бўлинмаси ҳодимларига 100 фоиз миқдорида ойлик устама тўлаш учун 8 000 000 (саккиз миллион) сўм, иш берувчининг ажратмаси учун 2 000 000 (икки миллион) сўм туман ғазначилик бўлинмаси ҳисобига;

- Касаба уюшмалари Федерацияси лауреати кўрик танловида 1-ўринни эгаллаган, Президент совғаси “Ласетти” автомабили ва кўкрак нишони билан тақдирланган кулоллар сулоласининг 7-авлод вакили Рахимова Барно Одилбековнанинг рағбатлантириш ҳаражатлари учун 2 500 000 (икки миллион беш юз минг) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига;

- туман ҳокимлиги хизмат машиналарини жорий таъмирлаш ҳаражатлари учун 18 500 000 (ўн саккиз миллион беш юз минг) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига;

- 3-сектор биносини моддий техник базасини яхшилаш ҳаражатлари учун 5 000 000 (беш миллион) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига;

- туман ҳокимлигига “E-xat” ва “корхона-селектр” электрон тизимларини ўрнатиш ҳаражатлари учун 700 000  (етти юз минг) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига;

- туман ҳокимлигига ўрнатилган “e-qaror” электрон тизимидан 2022 йил фойдаланиш ҳаражатлари учун 9 000 000 (тўққиз миллион) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига;

- туман ҳокимлиги канцелярия бўлими мудирининг билдиргисига асосан  принтер сотиб олиш ҳаражатлари учун 2 800 000 (икки миллион саккиз юз минг) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига;

- туман АБКМ га қарашли биноларини кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ҳаражатлари учун 1 700 000 (бир миллион етти юз минг) сўм маблағ туман АБКМ ҳисобига; 

- туман АБКМ коммунал тўловлари учун 2 500 000 (икки миллион беш юз минг) сўм ва газ ҳисоблагич сотиб олиш ҳаражатлари учун 2 300 000 (икки миллион уч юз минг) сўм маблағ туман АБКМ ҳисобига; 

- туманда тиббиёт ходимлари кунини нишонлаш ҳаражатлари учун 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига;

- Чиқирчи маҳалласида яшовчи Машарипова Қумрининг аризасига асосан турмуш ўртоғи Эшназаров Аминнинг даволаниш ҳаражатлари учун 5 000 000 (беш миллион) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига;

- туманда 2021 йил ёзги мавсумида ўқувчи-ёшларни дам олдириш ва соғломлаштириш бўйича ёзги оромгоҳлар фаолиятини ташкил этишдан юзага келган қарздорликни сўндириш учун 115 000 000 (бир юз ўн беш миллион) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декбрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган архитектура ва режалашириш топшириғи учун шаклланган қарздорликни бартараф қилиш харажатлари учун 100 000 000 (бир юз миллион) сўм маблағ туман ҳокимлиги ҳисобига жами 492 000 000 (тўрт юз тўқсон икки миллион) сўм маблағ туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил III-чорак даромадлар режасининг ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан ажратилсин.

2. Туман молия бўлими мудири А.Бекчанов маҳаллий бюджетга тегишли ўзгартириш киритилишини таъминласин.

3. Туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи Қ.Қаландаров тегишли ҳужжатлар тақдим қилингандан кейин ажратилган маблағларни белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.

4. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Саидов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими в.б.
А.Давлетов