image

Гурланлик фуқаро тегирмондан салкам 15млн сўм пулни, Янибозорлик вояга йетмаган болалар еса 2 бош хўкизни ўғирлашди.

date_range21.08.2022, 20:03

Гурлан тумани Деҳқон маҳалласида яшовчи 1999 йилда туғулган шаҳс 17 июл кунидан 18 июл кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда ўзганининг мулкини яширин равишда қўлга киритиш мақсадида Нукус маҳалласида жойлашган шоли тегирмонига дераза ойнаси орқали кириб бино ичидаги хонадан стол устида турган фуқарога тегишли бўлган жами 14 миллион 800 минг сўмлик пулларни яширин равишда талон тарож қилган ва воқеа жойидан яширинган.

Янгибозор тумани Чубалончи маҳалласида яшовчи 2005 йилда туғулган вояга йетмаган шаҳс ўзи тенги жиноий шерики билан ўзаро жиноий тил бириктириб гуруҳ бўлиб жорий йилнинг 8 август кунига ўтар кечаси фермер хўжалиги дала майдонида қозиққа боғланиб турган бозорда сотилиш баҳоси 7 миллион сўм бўлган жами 14 миллион сўмлик 2 бош хўкизларни ўғирлаб воқеа жойидан яширинганлар.

Ушбу юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда жиноят ишлари қўзғатилган.