image

Хоразм вилоятида автомашиналарни бузиб, ичидаги буюм ва пулларни ўғирлаш ҳолатлари қайд этилмоқда.

date_range17.04.2022, 16:30

Урганч шаҳрида яшовчи 1979 йилда туғулган шахс 1978 йилда туғулган таниши билан жиноий тил бириктириб шу йилнинг 25 март куни соат 18:00 ларда Урганч шаҳар марказий буюм бозори ёнида турган Nexia 2 русумли автомашина эшигини темир бўлаги билан очиб, автомабил салонида бўлган баҳоси 1.6млн сўмлик антирадарни яширин равишда ўғирлаб кетган.
Гурлан тумани Ёрмиш маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғулган шахс жорий йилнинг 4 апрел куни соат 09:30 ларда Гурлан тумани Маърифат маҳалласида жойлашган Ecobozor ёнида Jentra русумли автомашина қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб автомашина эшигини темир жисм билан очиб, автомашина салонида турган фуқарога тегишли бўлган 44млн сўм пулларни яширин равишда талон тарож қилиб ўғрилик қилган.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича ушбу шаҳсларга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.