Боғча болангиз борми? Ҳар ой 618 минг сўм ёрдам пули олишингиз мумкин!
date_range03.08.2025, 13:01
Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади. Оила Камбағаллар реестрида бўлиши шарт. Шунингдек: ▪ Боланинг ота ёки онаси ягона бўлиши (масалан, фарзанд фақат онаси билан яшайди); ▪ Бу ягона ота/она расман ишга жойлашган бўлиши керак (дафтарига иш жойи тушган бўлиши шарт); ▪ Фарзанд мактабгача таълим муассасасига (боғчага) қатнаётган бўлиши керак; ▪Фарзанд 3 ёшга тўлмаган бўлиши керак(агар эгизак бўлса иккаласига ҳам берилади). Агар шу талаблар тўлиқ бажарилган бўлса, давлат томонидан ҳар ой 618 000 моддий ёрдам тўлаб берилади. Моддий ёрдам олиш тартиби: ▪ my.gov.uz портали орқали электрон ариза бериш; ▪ “Инсон” марказига шахсан бориб ариза топшириш.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш