image

Хонқада жиноятлар сони 72,2 фоизга ошди.

date_range13.10.2026, 03:02
Хонқа туманида 2026-йилнинг дастлабки 9 ойида қайд этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 72,2 фоизга ошган. Бу ҳақда Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгашининг 2026-йил 12-октябрдаги қарорида маълум қилинган.

Қарорга кўра, ҳисобот даврида туманда жами жиноятлар сони 237 тадан 408 тага етган. Кибержиноятлар 150 тадан 302 тага, ўта оғир жиноятлар эса 4 тадан 16 тага кўпайган. Қотиллик билан боғлиқ ҳолатлар ҳам ошган.

Шу билан бирга, жиноятларнинг олдини олиш мумкин бўлган турлари 49 тадан 43 тага камайган. Туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида видеокузатув камералари, юз ва автомобил рақамларини аниқловчи қурилмалар ҳамда замонавий домофонлар ўрнатилган.

Қарорда кибержиноятлар, фирибгарлик ва ўғриликка қарши курашишни кучайтириш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича ишларни давом эттириш вазифалари белгиланган.