image

Қўшкўпирда жиноятчилик 12 фоизга ошди.

date_range13.10.2026, 03:01
Қўшкўпир туманида 2026-йилнинг дастлабки 9 ойида 271 та жиноят қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу давридаги 242 та жиноятга нисбатан 29 тага кўп. Халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгашининг 2026-йил 9-октябрдаги қарорида келтирилишича, тумандаги 47 та маҳалладан 6 таси “сариқ”, 1 таси эса “қизил” тоифага киритилган. Ҳисобот даврида прокуратура томонидан 94 та текширув ўтказилиб, 527 та қонунбузилиши ҳолати аниқланган. Натижада 90 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган, 46 та жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, буджет маблағларининг ўзлаштирилиши ва растрата қилиниши билан боғлиқ 5 та ҳолатда жами 49 миллион 301 минг сўмлик қонунбузилиши аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан 2 та жиноят иши қўзғатилган. Туман Кенгаши масъул ташкилотларга жиноятчиликнинг олдини олиш, хавф юқори бўлган маҳаллаларда профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда видеокузатув тизимларини кенгайтириш бўйича вазифалар юклатди.