Вилоят ҳудудида 2025-йил ўтган 4 ой мобайнида 76 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, уларда 30 нафар фуқаро ҳалок бўлган,46 нафари жароҳатланган. Жами жиноят иши қўзғатилган йўл-транспорт ҳодисалари сони 8.6 фоизга, яъни 6 та (70-76)га ошган, йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Хива туманида 100 фоизга, яъни 3 тага (0-3)га, Қўшкўпир туманида 350 фоизга, яъни 7 тага (2-9)га, Шовот туманида 33.3 фоизга, яъни 1 тага (3-4)га, Боғот туманида 25 фоизга, яъни 1 тага (4-5)га, Янгибозор туманида 66.7 фоизга, яъни 2 тага (3-5)га, Тупроққалъа туманида 500 фоизга, яъни 5 тага (1-6)га, ошиб кетишига йўл қўйилган. Содир этилган жами йўл-транспорт ҳодисаларининг 21 фоизи, яъни 16 таси тезликни ошириш, 2.6 фоизи, яъни 2 таси ухлаб қолиш, 1.3 фоизи, яъни 1 таси оралиқ масофани сақламаслик, 13.1 фоизи, яъни 10 таси қувиб ўтиш қоидасини бузиш, 5.2 фоизи, яъни 4 таси автомобилни маст ҳолда бошқариш, 17.1 фоизи, яъни 13 таси светофор ёки йўл белгисига риоя қилмаслик, 42.1 фоизи, яъни 32 таси бошқа сабабларга кўра келиб чиққан.Йўллар таҳлили бўйича, умумий ЙТҲларинг 5.2 фоизи, яъни 4 таси халқаро аҳамиятига эга, 59.2 фоизи, яъни 45 таси давлат аҳамиятига эга, 15.7 фоизи, яъни 12 таси маҳаллий аҳамиятга эга, 23.6 фоизи, яъни 18 таси шаҳар кўчаларидаги автомобил йўлларида содир этилган. 2025-йилнинг 4 ойи давомида болалар билан боғлиқ жами 7 та йўл-транспорт ҳодисаларида 3 нафар бола вафот этган ва 4 нафар болалар турли хил даражада тан жароҳати олган.
Йўл-транспорт ҳодисалари таҳлиллари асосида Қўшкўпир тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига молик бўлган Д222 (“Урганч- Хива” йўли- Қўшкўпир қ.-Ғозовот қ. Туркманистон Республикаси чегараси) автомобилъ йўлининг 15.8-27.1 километр оралиғида транспорт воситаларининг энг юқори тезлиги 100 км/ соат бўлиб, 2025-йилнинг ўтган 4 ойи давомида ушбу ҳудудда жами 4 та ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган бўлиб бунинг оқибатида 4 нафар фуқаро вафот қилган, 1 нафари оғир тан жароҳати олган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 12-июлдаги “2022-2026-йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-316-сонли қарорининг ижроси юзасидан вилоят ҳудудида жорий йилнинг 4 ойи мобайнида автомобил йўлларида ҳаракатни бошқариш тизимини рақамлаштириш йўналиши бўйича вилоят автомобил йўллари бош бошқармаси ва туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан дастурнинг айрим бандлари ижроси бажарилмасдан қолган.
Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (М.Худайберганов)нинг вилоят ҳудудидаги автомобил йўлларида 2024-йил 4 ойи мобайнида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлилидан келиб чиқиб, тезлик билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аҳоли яшаш жойидан ташқари, давлат аҳамиятига молик бўлган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлиллари асосида Қўшкўпир тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига молик бўлган Д222 (“Урганч- Хива” йўли - Қўшкўпир қ. - Ғозовот қ. Туркманистон Республикаси чегараси) автомобил йўлининг 15.8-27.1 километр оралиғида транспорт воситалари ҳаракат тезлигини 100 км/соат тезликдан 70 км/соат тезликка тушириш ҳамда тегишли йўл белгилари билан жиҳозлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.