Янгибозорда қайси жиноятлар кўпайган? Расмий ҳисоботдаги энг эътиборли рақамлар
date_range22.07.2026, 03:22
Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашида Ички ишлар бўлимининг 2026-йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича ҳисоботи эълон қилинди.📌 Ҳисоботга кўра, туманда жами 113 та жиноят қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 68 тага кўп.
Энг эътиборлиси, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ҳам ошган. Хусусан:
🔹 3 та талончилик
🔹 1 та номусга тегиш жинояти
🔹 1 та оғир тан жароҳати етказиш
🔹 2 та безорилик
🔹 1 та ўртача оғир тан жароҳати
🔹 1 та енгил тан жароҳати
🔹 1 та 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ҳолати
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббуси билан қуйидаги жиноятлар ҳам аниқланган:
▪️ 6 та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят
▪️ 2 та қўшмачилик
▪️ 3 та фирибгарлик
▪️ 2 та товламачилик
▪️ 1 та қиморхона ташкил этиш
▪️ 4 та ноқонуний қурол сақлаш
▪️ 3 та ўзлаштириш
▪️ 1 та қалбаки пул
▪️ 2 та порахўрлик
⚠️ Энг кескин ўсиш эса кибержиноятларда кузатилган. Ҳисоботга кўра, 6 ой ичида 63 та кибержиноят содир этилган. Уларнинг 17 таси интернет фирибгарлиги, 45 таси ўғирлик, яна 1 таси жамоат хавфсизлигига таҳдид билан боғлиқ.
Ҳисоботда Навбаҳор ва Катли маҳаллалари жиноятчилик кўрсаткичлари сабабли “қизил” тоифага киритилгани ҳам қайд этилган.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг














Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш