image

Қорақалпоғистонда поезд одамни босиб кетди.

date_range28.03.2023, 03:46
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 24 март куни соат 16:00 ларда юз берган. “Қўнғирот-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди “Элликқала-Тўрткўл” бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган вақтида 1979 йилда туғилган фуқаро Х.Ш ни босиб кетган ва у воқеа жойида вафот этган. Бунга фуқаронинг эҳтиёцизлиги сабаб бўлган.
“Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади Транспорт прокуратураси баёнотида.