image

Хоразмда 16 октябр 19:00 ҳолатига кўра, 952 нафар сайловчиларимиз муддатидан олдин овоз берди

date_range16.10.2021, 22:32
12-ХОРАЗМ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ РАИСИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРДИ


Сайлов кодексининг 57- моддасига асосан, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади. 


12 - Хоразм округ сайлов комиссияси раиси Бахром Абдуллаев ҳам фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиш учун ўзи истиқомат қиладиган Хонқа тумани “Маданий ер” маҳалласида жойлашган 432-сайлов участкасига борди.  У муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари кўрсатилган ариза асосида сайлов бюллетенини олди. 
- 14 октябр куни муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари вилоятимиздаги барча сайлов участкаларида бошланган бўлса, 16 октябр 19:00 ҳолатига кўра, 952 нафар сайловчиларимиз муддатидан олдин овоз берди. Мен ҳам округ сайлов комиссияси раиси сифатида сайлов куни хизмат вазифамни бажараётган бўламан. Шунинг учун сайлов кодексининг 57-моддасида белгиланган ҳуқуқимдан фойдаланиб, ўзим истиқомат қиладиган ҳудудда жойлашган сайлов участкасида муддатидан олдин ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бердим. Ҳурматли сайловчиларимиздан агар кимнингдир 24 октябрь куни сайловда иштирок қилиш имконияти бўлмаса, 20 октябрь куни соат 19:00га қадар яратилаган имкониятдан фойдаланишларини сўраб қоламан, - деди  Б.Абдуллаев.


Эндиликда Б.Абдуллаев тўлдирган сайлов бюллетени елимланган ва участка сайлов комиссиясининг иккита аъоси томонидан имзоланиб, муҳланган конверт ичида сайлов кунига қадар сейфда сақланади ҳамда сайлов куни очилиб бошқа сайлов бюллетенларига қўшиб саналади. 


12-Хоразм округ сайлов комиссияси Матбуот маркази