image

Хоразм худудий электр тармоқлари" АЖда “Энг яхши билимдон” кўрик танлови ўтказилди.

date_range15.10.2021, 17:31

Хоразм худудий электр тармоқлари" АЖда меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида, тақсимлаш электр тармоқларини эксплуатация қилувчи  ТЭТК, ШЭТКларнинг 30 ёшгача бўлган   ёш ходимлари ўртасида  “Хавфсизлик техникаси”, “Техник эксплуатация қилиш”, ва “Ёнғин хавфсизлиги” қоидалари хамда биринчи ёрдам кўрсатиш йўриқномалари бўйича “Энг яхши билимдон” кўрик танлови ўтказилди.


Танлов якуни  бўйича Шовот ТЭТК электромонтери Жалоладдин Шарипов, Қўшқўпир ТЭТК электромонтери Ҳаётбек Ражабов, Урганч ТЭТК электромонтери Хусниддин Тулиевлар энг яхши натижаларга эришдилар. 



Ғолиблар жамиятнинг 1, 2 ва 3-даражали дипломи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.


“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати