image

Хоразмда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида ногиронлиги бўлган фуқароларга кўрсатилган моддий ёрдамлар тўғрисида маълумот берилди.

date_range20.11.2021, 12:22
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш юзасидан Хоразм вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Абдурахмановнинг ахбороти тўғрисида
 Хоразм вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси аҳолининг эҳтиёжманд қатламига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиб келмоқда. Бунда 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар хамда ёлғиз ва ёлғиз яшовчи шахсларга тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Бошқарманинг туман ва шаҳарларда 13 та бўлимлари фаолият юритмоқда.

Бошқарма томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида муҳтож шахсларни реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.
2021 йилнинг 9 ойида муҳтож шахслардан 415 нафари ногиронлар аравачаси билан, шундан 66 нафари ногиронлиги бўлган болалар, 84 дона эшитиш мосламаси билан, шундан 19 нафари ногирон болалар,  228 дона хасса билан, 121 жуфт қўлтиқ таёқ билан, шундан 3 нафари ногирон болалар, 15 дона юришга ўргатиш қурилмаси (ходунок) билан, шундан 3 нафари ногирон болалар, 56 дона тирсакли қўлтиқ таёқ билан, 59 дона кўзи ожизлар ҳасса билан, 51 нафари пешоб ва нажас қабул қилгич билан таъминландилар.

2021 йил 9 ойида протез-ортопедия маҳсулотларига муҳтож шахслардан 236 нафари 482 та протез-ортопедия буюмлари билан, шундан 61 нафар болалар 120 та протез-ортопедия буюмлари билан таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 9 августдаги ПК-5217-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди.
Мазкур қарорнинг ижроси юзасидан тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 13 августдаги 42-П-сонли буйруғига асосан, Хоразм вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармасининг 2021 йил 20 август кунги и/ч-25-сонли буйруғи ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг одатий хаётга мослашувини осонлаштириш учун 2021 йил давомида вилоят бўйича 85 нафар электр-пультли ногиронлар аравачасига муҳтожлар рўйхати шакллантирилди.
Келгусида уларни электр юритмали кресло-аравачалар, кўзи ожиз болалар ва катталарни овозли термометр, овозли танометр, йиғма брайл алифбоси билан таъминлаш, 210 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар оғир ва фавқулодда вазиятларга тушганда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш ҳақида ҳабар беришнинг инновацион лойихасини амалга ошириш мақсадида “Ақлли соат”га бўлган эҳтиёжини аниқлаб, рўйхати шакллантирилиб, агентликка тақдим қилинди.

Бундан ташқари, 2022-2025 йилларда электр-пультли ногиронлар учун кресло-аравачаларига жами 558 нафар муҳтожлик аниқланган бўлиб, шундан  125 нафари болалар, овозли термометрларга жами 806 нафар муҳтожлар аниқланиб, шундан 180 нафари болалар, овозли танометрларга жами 709 нафар муҳтожлар бўлиб, шундан 112 нафари болалар ҳамда йиғма брайл алифбосига жами муҳтожлар 604 нафар бўлиб, шундан 217 нафар болалар рўйхатлари шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Тиббий–ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига тақдим этилди.

Мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритиш ва бажарилиши бўйича аҳолини хабардорлиги ошириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида 4 маротаба чиқишлар амалга оширилди.

Хоразм вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Абдурахмановнинг ахбороти эшитилиб, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши

Қарор қилади:

1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш юзасидан Хоразм вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Абдурахмановнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (И.Хажиев), вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси (Ғ.Абдурахманов):
- болаларда туғма юрак нуқсони ҳамда бош миядаги патологик ўзгаришлар бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказиш;
- замановий эшитиш мосламаларини ҳарид қилиш ва уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган эшитиш қобилияти заиф болаларга етказиш чораларини кўрсин.

3. Вилоят ички ишлар бошқармаси (Д.Назармухамедов) бир ой муддатда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда вилоят мутасадди ташкилот ва идоралар билан биргаликда чақолақлар ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш чоралари кўрсин .

4. Туман(шаҳар) ҳокимлари:
- туман(шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари ва миллий гвардия бўлинмалари билан биргаликда болаларни биринчи навбатда ота-онаси ёки яқин қариндошлари тарбиясига қайтариш;
- фарзандликка олинган болалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жойга муҳтож деб топилган ҳолларда 18 ёшга киргандан сўнг уй-жой билан таъминлаш;
- оилавий болалар уйини ташкил этиш истагини билдирган фуқароларга тегишли ҳокимликлар томонидан ўз балансидаги бўш уй-жойларни шартнома асосида фойдаланиш учун бериш тизимини йўлга қўйиш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширсин.

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Д.Ниязметова зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси
Р.Шержанов