image

Хива туманидаги фуқароларга бир килограми 303 сўмдан бўлган кўмир тарқатилмоқда.

date_range18.10.2021, 17:29
Аҳолига арзонлаштирилган нарҳларда кўмир маҳсулотлари етказиб берилмоқда.



Хива туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, табиий газдан ажратилган ҳудудларни узлуксиз равишда кўмир ёнилғиси билан таъминлаш мақсадида бугунги кунда туманнинг Ғовук, Истиқлол, Соёт, Сапча маҳалларига кўмир маҳсулоти етказилиб бир килограми 303 сўмдан аҳолига тарқатилмоқда.



Бундан ташқари туман ҳокими Х.Матрасулов ташаббуслари билан ижтимоий химояга мухтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 137 та хонадонлар рўйхати шакллантирилиб босқичма-босқич бепул равишда кўмир ёнилгиси тарқатилмоқда.


Хива тумани ҳокимлиги 
Матбуот хизмати