image

Янгиариқ туманидаги эски мактабгача таълим муассаси ўрнида янги мактабгача таълим биноси қурилади.

date_range25.10.2021, 12:25
Қўриқтом қишлоғи Янгиер маҳалласида жойлашган туман ҳокимлиги балансидаги эски мактабгача таълим муассасаси бино ва иншоотларини бузиб олиб ўрнида янгидан 120 ўринли мактабгача таълим биноси қуришга рухсат бериш тўғрисида

“Ягона буюртмачи хизмати” ИК томонидан туман ҳокими номига 2021 йил 26 августдаги  Қўриқтом қишлоғи Янгиер маҳалласида жойлашган туман ҳокимлиги балансидаги эски мактабгача таълим муассасаси бино ва иншоотларини бузиб олиб ўрнида янгидан 120 ўринли мактабгача таълим биноси қуришга рухсат бериш тўғрисида туман ҳокимининг қарори ҳамда архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб беришни сўраб йўллаган 08/1710 сонли ёзишмаси, Хоразм вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг 2021 йил 15 сентябрдаги техник "Хулоса" сини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан

               Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Қўриқтом қишлоғи Янгиер маҳалласида жойлашган туман ҳокимлиги балансидаги эски мактабгача таълим муассасасини умумий ер майдони 6794,32 кв.метр, шундан қурилиш ости майдони 951,91 кв.метр бўлган бино ва иншоотларини бузиб, ўрнида янгидан 120 ўринли мактабгача таълим биноси қуришга рухсат қилинсин.

2. Хоразм вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси (Қ.Рахимов)дан реконструкция ишлари билан боғлиқ лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда амалий ёрдам бериш сўралсин.

3. Туман қурилиш бўлими (Ж.Йўлдошев)га реконструкция қилиниши режалаштирилаётган мазкур объект учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ҳамда тегишли лойиҳалар асосида қурилишини назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.

4. Қўриқтом қишлоғи Янгиер маҳалласида жойлашган туман ҳокимлиги балансидаги эски мактабгача таълим муассасаси бино ва иншоотларини туман ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси ишчилари ва техникаларни жалб қилиб ҳашар йўли билан бузиб олишга рухсат қилинсин.

5. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси (А.Ражабов)га Қўриқтом қишлоғи Янгиер маҳалласида жойлашган туман ҳокимлиги балансидаги эски мактабгача таълим муассасаси бино ва иншоотларини белгиланган тартибда  бузиб олиш чораларини кўрсин ҳамда бузишдан чиққан яроқли материалларни комиссия тузиб белгиланган тартибда туман ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси балансига кирим қилиш вазифаси топширилсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Эламонов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Давлетов