image

Хоразм вилоятида яшовчи фуқаро Амударё туманида содир этган жиноят ишини ҳал қилиш эвазига ходимга пора таклиф қилди.

date_range30.01.2022, 16:51
Хоразм вилоятида яшовчи фуқаро Ю.Р. Амударё тумани ҳудудида содир этган жиноят иши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси ходими томонидан пора бериш жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришини бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, 20.000.000 (йигирма миллион) сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида таклиф қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят қидирув бошқармаси ходими вазирлик раҳбарияти номига билдирги билан мурожаат қилган. Билдиргига асосан Ўзбекистон Республикаси Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 28 январь куни фуқаро Ю.Р. ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судга юбормасдан, ижобий ҳал қилиб бериши эвазига пора тариқасида таклиф қилган 20.000.000 (йигирма миллион) сўм пулни ходимга берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.