image

​Сессия ўтказиш ва қарор имзолаш бўйича Урганч туман ҳокимлигидан мастер класс.

date_range09.06.2022, 18:50

Халқ депутатлари Урганч тумани кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш иккинчи сессияси 2022 йил 2 июн куни соат 10:00 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилиши ҳақидаги қарор 3 июнь куни имзоланмоқда. Бунақаси фақат бизда бўлса керак, чунки Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий
РЕГЛАМЕНТИ 12-моддасига кўра Сессияни, шу жумладан навбатдан ташқари сессияни чақириш ҳақидаги қарор ҳоким — маҳаллий Кенгаш раҳбари томонидан қабул қилинади. Сессия ўтказиладиган вақт, сана, жой ва кун тартиби депутатлар эътиборига сессия очилишидан камида етти кун олдин етказилади. 
Юқорида имзоланган ва очиқ порталда эълон қилинган қарорда эса сессия ўтиб бўлгач сессияга чақириш тўғрисида қарор имзолагандек бўлиб қолмоқда. Тўғри балки санада хатолик қилишгандир лекин ҳокимият органи очиқ порталда эълон қилинган қарорда қандай қилиб хато қилиши мумкин? Қарорлар порталда эълон қилинишидан олдин текширилмайдими? Юқоридаги ҳолат юзасидан Адлия вазирлигидан изоҳ сўраб қоламиз.