Қўшкўпир туманидаги 19 та фермер ҳўжаликларнинг ижара шартномаси муддатидан олдин тугатилиши мумкин.
date_range01.12.2021, 16:29
Қўшкўпир тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг "2021 йилги режани бажармаган фермер хўжаликларининг ер участкаларини ижарага бериш, шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида"ги хулосасини тасдиқлаш тўғрисида

Халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгаши қайд қиладики, туманда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслар ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш, юкори ҳосил олиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида янги иш ўринларини яратиш ва манфаатдорликни ошириш борасида замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
Бу йилги оғир вазиятда деҳқончилик қилиб, ўзига юклатилган мажбуриятларини тўлик бажарган фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг катта саъй-ҳаракати ва меҳнати бор десак, ҳеч муболаға бўлмайди.
2021 йил ҳосили учун яхши ниятлар билан экилган қишлоқ хўжалиги экинларини бугунги кунда тўлиқ йиғиштириб олиш арафасидамиз, шунингдек, пахта, ғалла, пилла сотиш режалари ошиғи билан бажарилди.
Ҳудуддаги фермер хўжаликларининг бир қисми ўзларига белгиланган экин турларини тўлиқ экмасдан, туман ҳокимининг экинларни жойлаштириш режаларига риоя қилмасдан, ҳаттоки, пахтани бузиб ўрнига шоли ва бошқа экинларни экиш ҳолатлари ҳам кузатилди.
Қўшкўпир туман ҳокимининг 12.03.2021 йилдаги 402қ-сонли қарорига асосан, етиштирилиши белгиланган пахта хомашёсини тумандаги 19 та (иловада кўрсатилган) фермер хўжаликлари тўлиқ бажармаганлиги сабабли, ушбу фермер хўжаликлари томонидан 745,0 тонна кам ҳосил топширилиб, шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаган. Бунинг асосий сабабларидан бири, мавсумда пахтани парваришлашда агротехник тадбирларига тўлиқ риоя қилинмаганлигидир. Натижада пахта етиштириш учун ушбу фермер хўжаликлари томонидан олинган 1,137 млр сўм аванс маблағи қопланмасдан турибди. Шунингдек, меҳнат қонунчилига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда талаб этиладиган ўртача меҳнат сарфи меъёрлари бўйича хўжаликка ажратилган ушбу ер майдонларига жами 1406 нафар ишчи олиниши лозим бўлсада, ўрганишлар натижасида хўжаликда 877 нафар ишчи борлиги аниқланди. Бундан ташқари, фермер хўжаликларининг солиқдан 1,673 млн сўм қарздорлиги мавжуд. Ушбу фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан туман ҳокимининг 12.03.2021 йилдаги 402қ-сонли қарори билан белгиланган экинларни тўлиқ экмасдан ўрнига бошқа экинлар экилганлиги аниқланди.
Юкорида келтирилганларни инобатга олган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.Қўшкўпир тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Жималязовнинг Қўшкўпир тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг "2021 йилги режани бажармаган фермер хўжаликларининг ер участкаларини ижарага бериш, шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш хулосасини тасдиқлаш тўғрисида"ги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
2.Туманда 2021 йилги режани бажармаган фермер хўжаликларига (иловада кўрсатилган) йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш учун 5 кун муддат берилсин.
3.Қўшкўпир тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг "2021 йилги режани белгиланган муҳлатда бажармаган фермер хўжаликларининг ер участкаларини ижарага бериш, шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида"ги хулосасига асосан, судга даъво аризаси киритишга розилик берилсин.
4.Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (А.Эркинов)зиммасига юклатилсин.
| Туман ҳокими | Ж.Рахимов |
| Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг 2021 йил 30 ноябрдаги VI-49-68-12-172-K/21-сон қарорига 1-илова |
Қўшкўпир туманида 2021 йил ҳосили учун пахта хомашёсини харид қилиш бўйича пахта-тўқимачилик кластери билан фермер хўжаликлари ўртасида тузилган шартномаларнинг бажарилиши ва қарздорлиги тўғрисида
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
| № | Фермер хўжаликлари номи | Майдони гектар | Жами шартнома-вий режа тонна | Амалда топши-рилган миқдори, тонна | Фарқи +,- | Солиқ қарздорлиги (бюджет минг сумда) | Ишчи сони | Қопланмасдан қолган аванс миқдори, (минг сўмда) |
| 1 | Порлоқ Айронкўл | 50 | 146 | 107 | -38 | 68 335 | 25 | 44686 |
| 2 | Собир мейли | 55 | 159 | 114 | -45 | 150 602 | 43 | |
| 3 | Қазақ тепа | 50 | 122 | 84 | -38 | 55 358 | 49 | |
| 4 | Ғозовот Амирқум | 37 | 75 | 53 | -22 | 43 594 | 40 | 222276 |
| 5 | Азиз Атхам | 55 | 142 | 124 | -18 | 65 343 | 22 | |
| 6 | Даданазар | 82 | 195 | 123 | -72 | 110 002 | 48 | |
| 7 | Тохир Шамсиддин | 62 | 165 | 97 | -68 | 114 690 | 109 | 178664 |
| 8 | Жамол Қозим | 60 | 180 | 121 | -59 | 105 543 | 98 | 30640 |
| 9 | Ихтиёр Илмира | 50 | 140 | 104 | -36 | 117 710 | 120 | 210872 |
| 10 | Дастонбек Нурмат | 25 | 70 | 60 | -10 | 14 647 | 36 | |
| 11 | Ўткир Ўктам хирмони | 70 | 196 | 161 | -35 | 81 073 | 63 | |
| 12 | Ахмад Жума ўғли | 100 | 280 | 172 | -108 | 202 817 | 39 | 95190 |
| 13 | Хонобод Машҳур | 80 | 225 | 162 | -63 | 179 546 | 21 | |
| 14 | Бекчон Бобожон | 39,0 | 110 | 52 | -58 | 40 363 | 21 | 269119 |
| 15 | Ҳадра оқолтин | 30 | 86 | 61 | -25 | 40 305 | 26 | 64758 |
| 16 | Хажибой муаллим | 50 | 155 | 144 | -11 | 115 103 | 25 | 8857 |
| 17 | Довудли Акбар | 20 | 59 | 46 | -13 | 15 264 | 29 | 12692 |
| 18 | Қадам Ота Биргадер | 35 | 97 | 80 | -17 | 62 158 | 23 | |
| 19 | Отабек Комилов | 40 | 120 | 111 | -9 | 91 048 | 40 | |
| Жами | 990 | 2721 | 1976 | -745 | 1 673 500 | 877 | 1 137 755 | |
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг

Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш