Урганч шаҳридаги маҳаллаларни ободонлаштириш учун 1,8 миллиард сўм ажратилди
date_range16.10.2026, 02:59
Хоразм вилояти маҳаллий буджетидан Урганч шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолини қийнаётган долзарб муаммоларни ҳал этиш учун 1 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилди.Хоразм вилояти ҳокимининг 2026-йил 16-сентябрдаги 336-12-0-Ф/26-сон фармойишига мувофиқ, маблағ Урганч шаҳар маҳаллий буджетига йўналтирилади.
Ҳужжатда қайд этилишича, маблағ вилоят маҳаллий буджетининг 2026-йил иккинчи чорагидаги даромадлар режаси ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилади.
Ушбу маблағлар маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, инфратузилмани яхшилаш, ҳудудлардаги энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш ҳамда аҳолига муносиб турмуш шароитларини яратиш билан боғлиқ бошқа тадбирларга сарфланиши белгиланган.
Фармойиш ижросини назорат қилиш Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А. Давлетов зиммасига юклатилган.
Манба: Хоразм вилояти ҳокимининг 2026-йил 16-сентябрдаги 336-12-0-Ф/26-сон фармойиши.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг












Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш