Хоразмда айрим каналлар бўйидаги муҳофаза зоналари қайта белгиланди.
date_range13.10.2026, 03:19
Хоразм вилояти ҳокимининг 2026-йил 9-октябрдаги 380-12-0-Қ/26-сон қарори билан айрим каналлар ва сув иншоотларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳамда соҳил бўйи минтақалари белгиланди.Қарорга кўра, вилоят ҳокимининг 2026-йил 4-августдаги ушбу масалага оид аввалги қарори бекор қилиниб, қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилди.
Янги тартиб Ғазовот канали, Полвон-Ғазовот канали ҳамда Урганч арна ва Дарёлик арна сув иншоотларига тааллуқли. Улар Хива, Урганч, Қўшкўпир, Хонқа ва Боғот туманлари ҳудудларида жойлашган.
Ҳужжатда сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглиги ўртача 25–70 метр, соҳил бўйи минтақалари эса 9,5–25 метр этиб кўрсатилган.
Масъул ташкилотларга ушбу ҳудудлардан қонуний ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, сувни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда ўзбошимчалик билан қурилиш ишларига йўл қўймаслик вазифаси юклатилган.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг














Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш