Хивада 9 тонна палов тайёрланди
date_range15.12.2025, 11:57
2025-йил 14-декабр куни замонавий “Арда Хива” туристик мажмуасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан Ошпазлар ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Хоразм палови” халқаро фестивали бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир туризмни ривожлантириш ва ҳудуд имиджини мустаҳкамлаш йўлида муҳим воқеага айланди. Фестивал миллий ошхона Хоразм анъаналарини тарғиб қилиш ва сайёҳларни жалб этишда самарали восита бўла олишини яққол намоён этди.
Фестивалнинг энг муҳим воқеаси — мамлакат миқёсида рекорд ҳисобланган, улкан қозонда бир вақтнинг ўзида 9 тонна хоразмча палов тайёрлангани бўлди. Бу жараён кўплаб томошабинлар ва меҳмонларни бир жойга жамлади.
Палов тайёрлаш учун 2,5 тонна гўшт, 3 тонна сабзи, 2,5 тонна гуруч ҳамда 750 литр пахта ёғи ишлатилди.
Таом тайёр бўлгач, барча хоҳловчилар паловдан татиб кўриш имконига эга бўлди, бу эса байрамона кайфият, меҳмондўстлик ва бирдамлик муҳитини яратди.
Фестивал гастрономик тадбирлар ҳудуднинг туристик жозибадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этишини яна бир бор тасдиқлади.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш