image

Хоразм вилоятида 2022 йилнинг илк ярим йиллигида энг кўп мева Урганч туманида етиштирилган.

date_range17.08.2022, 14:42
Хоразм вилояти статистика бошқармасининг маълумотларига кўра, вилоятда 2022 йилнинг январ–июн ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 34,6 минг тонна мева етиштирилган.

Мева етиштиришнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми:
▪️Урганч тумани —  6 020 тонна;
▪️Шовот тумани — 4030 тонна;
▪️Ҳазорасп тумани — 3863 тонна;
▪️Хива тумани — 3385 тонна;
▪️Янгиариқ тумани — 3 343 тонна;
▪️Боғот тумани — 3173 тонна;
▪️Қўшкўпир тумани — 2972 тонна;
▪️Янгибозор тумани — 2855 тонна;
▪️Хонқа тумани — 2356 тонна;
▪️Гурлан тумани — 1325 тонна;
▪️Тупроққалъа тумани — 952 тонна;
▪️Урганч шаҳри — 215 тонна;
▪️Хива шаҳри — 128 тонна.