Хонқа туманиниг чекка қишлоқлари ҳам обад манзилларга айланмоқда.
date_range18.10.2021, 00:54
?Бугун “Обод” маҳалласининг ҳар бир хонадони ҳар бир кўчасида ободонлаштириш ишлари қизғин.
?Туман ҳокими дастур доирасида ушбу маҳаллада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар жараёнлари билан танишиб, фуқароларнинг фикри билан ҳам қизиқди.
?Айни дамларда ушбу маҳалла аҳлини кўп йиллардан бери қийнаб келаётган оқова ҳамда ичимлик суви таъминотидаги камчиликлар, ички йўллардаги муаммолар босқичма босқич ўз ечимини топмоқда.
?Шунингдек, худуддаги кўп қаватли уйларда истиқомад қилаётган фуқаролар учун ҳам барча шароитлар яратилмоқда. Хусусан, уйларнинг ташқи фасад ва том қисми таъмирланиб, хонадонларга янгидан замонавий дераза ҳамда эшиклар ўрнатиб берилди.
?Туман ҳокими олиб борилаётган иш жараёнлари билан танишаркан белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилши юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш