image

Шифокор мия қаришини секинлаштирувчи омилларни маълум қилди.

date_range17.10.2021, 17:58

Психофизиолог, нейрофитнесс маркази раҳбари Вячеслав Лебедевнинг айтишича, хотира ёмонлашуви ва мия фаоллигининг пасайиши секинлашиши, ҳатто  30 ёшда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Спутник радиосига берган интервюсида мутахассис мия фаолиятини яхши сақлашга ёрдам берадиган усулларни маълум қилган.


Лебедевнинг айтишича, кўпинча одамлар ўттиз ёшида маълумотни тез унутиб қўя бошлайдилар ва хотирадан шикоят қиладилар.
Шундай қилиб, одам кўп вазифаларни бажариши, хат ва қўнғироқларга жавоб бериши мумкин, лекин вақт ўтиши билан буни бажариш қийинлашди. «Бу когнитив бузилиш дея аталади», — деб тушунтирган шифокор.

Мутахассиснинг фикрича, ёшлик ва ўрта ёшда миянинг қаришини олдини олиш мумкин. Унинг сўзларига кўра, бу жараённи тўхтатиб қўйиш жуда осон. Психофизиолог миянинг қаришини секинлаштириш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилишга чақирган.

«Уйқу, овқатланиш ва жисмоний фаоллик — бу учта асосий элемент. Агар улардан бири етишмаётган бўлса — яъни биз ёмон овқатлансак, ёки тартибсиз ухлаб ёки озгина ҳаракат қилсак саломатлик учун жиддий хавф туғилади. Бу бизнинг когнитив саломатлигимиз таянадиган учта устун», — дея таъкидлаган Лебедев