image

Эртага Хоразмнинг қатор туманларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

date_range27.10.2026, 18:57
“Урганчтрансгаз” УК томонидан газ тақсимлаш стансияларида мавсумий шайба алмаштириш ишлари олиб борилиши сабабли, 28-октябр куни қуйидаги ҳудудларда табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:

▪️Хива туманида соат 08:00 дан 18:00 гача: Журиён, Қумёп, Шўркўл, Хорвуз ва Саёт маҳаллалари ҳамда Гўжа гузарида
▪️Боғот туманида соат 09:00 дан 17:00 гача: Оқтепа, Ҳуррият, Абу Райҳон Беруний, Нурафшон, Ашхобод, Олтинқум, Обод, Нурлимаскан, Гулшан ва Кўна бирлашув маҳаллаларида
▪️Шовот туманида соат 08:00 дан 17:00 гача: Бўстон, Гулистон, Мевазор, Роят, Наврўз, Эшонқалъа, Арбек, Оқкўл, Моноқ, Огаҳий, Тўқманғит ва Чиғатой маҳаллаларида
▪️Қўшкўпир туманида соат 08:00 дан 17:00 гача: Шеробод, Меҳнатобод, Пахтакор, Илғалди, Беговот ва Дўстлик маҳаллаларида
▪️Янгиариқ туманида соат 10:00 дан 18:00 гача: Янгиариқ, Янгиобод, Огаҳий, Вакиллар, Гулбоғ, Ширшоли, Қўриқтом, Пўрсанг, Янгиер, Таган, Гулшанда, Севган, Собурзон, Арбоблар, Қармиш, Аччиқ қуйи, Баёт, Дўстлик, Урганч, Чақир, Остона, Хўжалар ва Сардорлар маҳаллаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Аҳолидан газ таъминотидаги вақтинчалик узилишларни инобатга олиб, зарур чораларни олдиндан кўриш сўралади.