Хоразмда 2-жаҳон уруши фахрийларига 20млн сўмдан мукофот пули берилди.
date_range08.05.2024, 16:04
9 май - Хотира ва қадрлаш куни
Иккинчи жаҳон урушида Хоразм вилоятидан 67 минг 300 нафар киши жангларда қатнашиб, шулардан 21 минг 351 нафари эсон-омон юртимизга қайтиб келишган.
Бугун уларнинг 5 нафари ҳаёт. Бир асрлик тарихнинг жонли гувоҳи бўлган бу табаррук нуронийлар давлатимизнинг доимий эътибори ва халқимиз ардоғида умргузаронлик қилмоқдалар.
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари билан 2-жаҳон уруши фахрийлари - Ҳазорасп туманида истиқомат қилувчи Бекчон бобо Матназаров ва янгиариқлик Амин бобо Матниязов хонадонида бўлиб, ҳурматли Президентимизнинг Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан уруш фахрийларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди, 20 миллион сўм пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширди.
Уруш фахрийлари бундай эътибор ва ғамхўрлик учун муҳтарам Президентимизга самимий миннатдорчилик билдириб, эл-юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб дуо қилдилар.

Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг

Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш