Сўнгги хабарлар
Хивалик фирибгар 2 нафар фуқарони ўқишини Ўзбекистонга кўчириб бериш эвазига 5000$ олди.
Хива тумани Шомаҳулум маҳалласида яшовчи 2001-йилда туғилган шахс 2022-йилнинг июн ойида фуқарога унинг ўғлини Россия Федерасиясидаги ўқишини Ўзбекистон Республикасига кўчириб беришини ваъда қилиб ундан 2700$ олган, бундан ташқари ушбу шахс 2021-йилнинг октябр ойида бошқа бир фуқарони Қизғизистон Республикасидаги ўқишини Ўзбекистон Республиласига кўчириб беришини ваъда қилиб ундан...
Батафсил ўқишЎтган ҳафта давомида энг кўп жиноят Урганч шаҳрида қайд этилди.
Ўтган ҳафта давомида, 16-23 март кунигача бўлган даврда Хоразм вилоятида 36 та жиноят қайд этилган бўлиб, улардан 7 таси фирибгарлик, 5 таси ўзгани мулкини ўзлаштириш, 4 та гиёҳвандлик воситалари муомилага киритилиши, 3 та тан жароҳати билан боғлиқ жиноятлар, 3 та қалбаки аксиз маркаларни ясаш, 2 та ўғрилик, 2 та безорилик ҳамда 10 та бошқа турдаги жиноятлар қайд этилди. Шаҳар ва...
Батафсил ўқишАвтоҳалокат сабабли вафот этган Гурлан туман ҳокими ўринбосари юзасидан маълумот берилди.
Аниқланишича, Урганч шаҳар, Бахтли келажак кўчаси, 13-йўлак, 52-уйда яшаган 1990 йилда туғилган Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари Жумагалдиев Умиджон Усманбоевич 17.03.2023 йил соат 01.30 ларда 90 029 DAV давлат рақам белгили, “NEXIA 3” русумли хизмат автомашинасини 4Р160-сонли “Урганч – Гурлан” автомабиль йўлининг Урганч тумани, “Ўрта дўрман” маҳалласи ҳудудидан ўтган 9 км.да Урганч...
Батафсил ўқишУрганчда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётган шаҳслар қўлга олинди.
▪️Урганч шаҳрида яшовчи 1994-йилда туғилган шахс 2023-йил 12-март куни соат 21:00 ларда танишига жами вазни 1,57грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситасини 800 минг сўмга сотган вақтида ички ишлар ўрганлари ҳодимлари томонидан жиноят устида ушланган. ▪️2023-йил 7-март куни вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ҳодимлари ҳамкорлигида...
Батафсил ўқишАлимент пулини тўлашдан бўйин товлаб юрган оталарга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
▪️Гурлан тумани, Дўстлик маҳалласида яшовчи 1981-йилда туғилган шахснинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун 13 миллион 700 минг сўм алимент маблағини тўлашдан бўйин товлаб келган. ▪️Гурлан тумани, Қатариқ маҳалласида яшовчи ҳеч қаерда ишламайдиган 1982-йилда туғилган шахснинг вояга етмаган фарзандлари учун 9 миллион сўмдан ортиқ алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб...
Батафсил ўқишҚозоғизстонда ишлаб юрган Қўшкўпирлик фуқарони ўз қўшниси дўппослагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшкўпир туманида яшовчи 1989-йилда туғилган шахс 2023-йилнинг феврал ойида туман ички ишлар бўлимига ариза билан мурожат қилиб, унда 2022-йил 25-ноябр куни Қозоғистон Республикаси Атров шаҳрида ишлаб юрган пайтида ўзи билан ишлаб юрган 1977-йилда туғилган қўшниси уриб жароҳат етказганлигини билдирган, ушбу юзасидан олинган тиббий хулосада аризагўй чап чакка ва тепа суяклари ёпиқ синиши...
Батафсил ўқиш














