image

Янгиариқ туманида спорт техникалари ва модел турлари кўргазмаси ташкил этилди.

date_range15.10.2021, 17:02

“Ватанпарвар” ташкилоти Янгиариқ туман ўқув спорт техника клуби томонидан  Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг “Ватан  тараққиётига  хизмат қилиш ва содиқ бўлиш” шиори  остида  10,23-сонли мактабларда спорт техникалари ва модел турлари кўргазмаси ташкил этилди.
 


Бу орқали ўқувчи ёшларни ҳарбий хизматга иштиёқ, ватанга муҳаббат, касб ҳунарга тўғри йўналтириш шунингдек,  касбга ўқитиш борасида тушунтирилди.
 Учрашувда “Ватанпарвар” ташкилоти тизимида ташкил қилинган “Пневматик қуролдан ўқ отиш” , “Ёзги биатлон” , “Картинг”,”Ракетамодель” ва бошқа спорт секциялари билан таништирилди.



Учрашувда ЧҚБТ ўқитувчиси ва мактаб ўқувчиларидан иборат 100 нафадан ортик  ёшлар иштирок этди.


Янгиариқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати