image

ШОВОТ ТУМАНИДА ПИЛЛАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

date_range20.05.2022, 16:53
Шовот туманида “Шовот силк” МЧЖ томонидан пиллани қайта ишловчи янги корхона ишга туширилди. Натижада вилоятда бу йўналишдаги  турдош корхоналар сони тўрттага етди.

Янги корхонанинг иш бошлаши муносабати билан ташкил қилинган тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, соҳа ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.



Лойиҳанинг  1-босқичида корхонага умумий қиймати 2 млн. АҚШ долларлик ипак ип йигириш линиялари ўрнатилди. Жорий йилда  кластер усулида иш юритадиган мазкур корхона тумандаги фермер хўжаликлари ва касаначилардан  221 тонна пилла хом-ашёси қабул қилиб олади ва шу ернинг ўзида тўлиқ қайта ишлайди. Натижада йилига 2 млн. АҚШ долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилади.





Лойиҳининг  кейинги босқичида эса умумий қиймати 350 минг АҚШ долларига тенг бўлган ипак мато тўқиш ва бўяш ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш линиялари ўрнатилади. Жиҳозлаш ишлари  2023 йилнинг сентябрь ойида  якунланиб, ишлаб чиқаришнинг иккинчи босқичи тўлиқ ишга туширилади. Натижада ҳудудда  180 та доимий ва 6400 та  мавсумий иш ўринлари яратилади