image

Янгиариқ туманида фуқарога тергов ва суд жараёнида енгиллик қилиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

date_range20.04.2022, 22:20
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан вилоят ДХХ ва ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Хоразм вилояти бўйича бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. бошқа бир фуқаро С.нинг ишончига кириб, унга ИИБ тергов тизимида ишловчи танишлари ёрдамида тергов ҳибсхонасида сақланаётган турмуш ўртоғи А.га тергов ва суд жараёнида енгиллик қилиб бериши эвазига олган 2 900 АҚШ долларидан 2 000 АҚШ долларини қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.