HUDUD YANGILIKLARI • ÖZBEKISTON • DUNYO
TelegramInstagram
XORAZMNING BUGUNGI KUNIHudud hayoti, muhim qarorlar va dolzarb xabarlar
DOLZARBXorazm va Özbekistondagi muhim voqealar bir manzildaKanalga obuna böliş ↗
Reklamangizni Xorazmliklar.uz saytida joylaştiringReklama uçun maydon
XORAZMLIKLAR TASMASI

Sönggi yangiliklar.

Хоразмда 10 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари асосида алимент маблағларлари ундирилиб келинмоқда.


Бюронинг Хоразм вилоят бошқармаси ҳудудий бўлимлари иш юритувида 10 мингдан ортиқ алимент ижро ҳужжатлари мавжуд.
Мажбурий ижро тадбирлари натижасида алимент тўловчи қарздорлардан жами 8 млрд сўмдан ортиқ алимент пуллари ундириб берилди. Қарздор ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида 860 та оила яраштирилиб, 1290 нафардан ортиқ болаларнинг етим қолишининг олди олинди. Ижро ишлари бўйича ишсиз, ёрдамга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган алимент тўловчи қарздорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, ушбу тоифага кирувчи 539 нафар алимент тўловчи оталар ишга жойлаштирилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланган. Алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган 126 нафар қарздорлар маъмурий жавобгарликка тортилди, 4 нафар қарздорларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланган.
Uşbu xabarni ulaşing
MAXSUS BÖLIM

Voqealar markazida — Xorazm

Dolzarb mavzularni izçil yoritamiz.

Xorazm yangiliklari ↗