image

Хоразм вилоятида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.

date_range02.04.2022, 14:16

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.О. дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Б.га 10 турдаги жами 260 қути  “Корстабил”, “Уроломед”, “Глистофорд”, “Невроритм”, “Гастронет”, “Актомунал”, “Новокалцид”, “Витасет”, “Лиферал” ва “Биоспек пор” номли дори воситаларини 40 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида унинг ёнидан жами 123,2 млн сўмлик 17 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.