image

Ҳазорасп туманида бинони сотиб олган бироқ мулкга бўлган ҳуқуқни давлат рўйҳатидан ўтказмаган фуқаро 2,7млн сўм жаримага тортилди.

date_range25.02.2022, 16:12
Ҳазорасп тумани Янгибозор қишлоғи Алоқали-Кўл  МФЙсида яшовчи фуқаро П.Хга Ҳазорасп туманида кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқ эътироф этилиб, лекин қонунда белгиланган 1 ой муддат ичида кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқни давлат рўйҳатидан ўтказмасдан фойдаланиб келганлиги сабабли, Кадастр агентлиги Ҳазорасп тумани бўлими инспекторлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги кодекснинг 68 прим 1 - моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқторининг 10 баравари миқдорида жаримага тортилди.

Фуқораларга шуни маълум қиламизки ўз вақтида кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқни давлат рўйҳатидан ўтказмаслик қонунда белгиланган жарималарга ҳамда ер ва мулк солиғини 3 баравар оширилган ҳолда ҳисобланишига сабаб бўлиши мумкин.