image

Хоразм вилоятида фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди.

date_range25.02.2022, 16:11
Департаментнинг Хива туман бўлими томонидан ДХХ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.А. ва Б.С.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Г.ни Қозоғистон Республикасидаги олий таълим муассасасининг юриспруденция йўналишига ўқишга киритиб, кейинчалик танишлари орқали ўқишини Тошкент давлат юридик университетига кўчириб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.