Хоразмда гаровда турган кўп қаватли турар жойдаги 36 та хонадонни сотмоқчи бўлган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
date_range23.02.2022, 14:32
Вилоят прокуратураси томонидан “Asadbek kapital stroy” МЧЖ раҳбари Урганч шаҳри, Фаёзов кўчаси 24-уйда жойлашган кўп қаватли турар жойлар АТИБ "Ипотека банк" Хоразм филиалида гаровга қўйилган бўлсада, ундаги мавжуд 36 та хонадонни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жами 59 нафар фуқарога сотиб, ушбу фуқароларга жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.Ҳозирда, жиноят иши юзасидан Хоразм вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш